Главная » 2012 » Июль » 3 » Узбек футбол мухлисларининг Евро2012 га тасироти
05:53
Узбек футбол мухлисларининг Евро2012 га тасироти
Евро-2012 финалини томоша қилганлар кўрган бўлса керак, испан мухлислари жойлашиб олган трибунада Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпираб турди. Барчамизга ғурур бағишлаган ушбу байроқни ушбу ўйинга кирган ватандошларимиз дунёга кўз- кўз қилди. Салкам бир ой давом этган мусобақа давомида кўплаб юртдошларимиз турнир доирасидаги бир қатор ўйинларни бевосита стадиондан томоша қилиш бахтига муяссар бўлишди. Шундай юртдошларимиздан бири Варшава шаҳрида таҳсил олаётган Умида Маҳмудова. Умида darakchi.uz сайтига турнир давомида олган таассуротларини қисқача гапириб берди: - Евро-2012 менда жуда катта таассурот қолдирди. Олдин бунақа муҳитни бўлмагандим. Илк бор гуруҳ босқичидаги Испания-Италия баҳсини стадиондан томоша қилиш бахтига муяссар бўлдим. Мен ўйинларга чипталарни лотарея ўйини орқали ютгандим. Ўтган йили UEFA.com сайти махсус танлов ўтказган эди. Бунга кўра, гуруҳ босқичидаги бир қатор ўйинларга, шунингдек, чорак финал ва финал ўйинларига чипталар ютиб олдим. Турнирда Испания терма жамоасига мухлислик қилдим. Шу боис кўпинча испан мухлислари даврасида бўлдим.
Испан ишқибозлари Гданьск шаҳрини карнавалга айлантириб юборишди. Улар шу қадар кўп эдики, худди турнир Испанияда ўтказилаётгандек таассурот уйғотди. Шаҳар қип-қизил рангга бурканди. Итальян мухлислари бир мунча камроқ эди. Икки давлат мухлисларининг бир-бириларини ҳурмат қилишлари алоҳида эътиборимни тортди. Улар ўйин олдидан жуда дўстона муносабатда бўлишди. Чорак финал доирасидаги Португалия- Чехия терма жамоалари баҳсини ҳам трибунада жонли тарзда томоша қилиш бахтига муяссар бўлдим. Ҳақиқий футбол байрами бўлди. Финал супер финал бўлди. Ўзим мухлислик қилган Испаниянинг йирик ҳисобда ғалаба қозонганидан бошим осмонга етди. Ишқибозлар эрталабгача байрам қилиб чиқишди. Бунақа тарихий воқеада бевосита иштирокчи бўлганимдан жуда мамнунман.
Категория: Sport xabarlari | Просмотров: 58803 | Добавил: Alok_uz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MINI CHAT!
SAYTDAGILAR

XOZIR SAYTDA: 3
MEHMONLAR: 3
FOYDALANUVCHLAR: 0
Hush kelibsiz
Логин:
Пароль:
SAYTDAN IZLASH!
KALENDAR!
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
OB - HAVO!
SMS JO'NATISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

Admin blok
Softlar

Лучшая рип студия!

Tepaga