Главная » 2012 » Июль » 4 » Кашкадарйода15та чакалок сотиб юборилди
15:13
Кашкадарйода15та чакалок сотиб юборилди
Қашқадарё вилоят суди хусусий тиббий клиника раҳбари Зилола Эрназаровани 9 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. ЎзМТРКнинг хабар беришича, Эрназарова 12 ой давомида 15 нафар янги туғилган чақалоқни фарзандсиз оилаларга сотиш билан шуғулланган. Ва бунинг эвазига ҳар бир чақалоқ учун икки минг доллардан олган. Эслатиб ўтамиз, вилоятдаги ушбу клиника гинекология тиббий хизматларини кўрсатиб келган.